Ўқув марказимизга хуш келибсиз!
НТМ "ACADЕMY OF IFRS PROFESSIONALS" (“Хақаро Молиявий ҳисоб ва Аудит Маркази”) – бу Фарғона вилояти Аудиторлар Палатаси ва МЧЖ шаклидаги «TTT-AUDIT» (JPA International) аудиторлик компанияси томонидан ташкил этилган мустақил ўқув марказидир. Ушбу ўқув марказ Фарғона Политехника Институти ва Фарғона Давлат Университети инновацион ҳамкорлик шартномаси асосида фаолият юргизади.
Марказ Бухгалтерлар ва Аудиторларни, шунингдек, молия соҳасининг бошқа мутахассисларини ўқитиш, профессионал (касбий) тайёрлаш ва малакасини ошириш билан шуғулланади. CAP/CIPA ва Буюк Британиянинг Сертификатланган Бухгалтерлар Уюшмаси (АССА) томонидан тасдиқланган (маъқулланган) DipIFR дастурлари бўйича ҳам ўқитишларни амалга оширади.

